1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда уйида қарийб 21 кг марихуана сақлаган шахс ушланди

Илгари ҳам икки марта судланган фуқаро гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида етиштирган.

Қашқадарёда уйида қарийб 21 кг марихуана сақлаган шахс ушланди

 

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Дунё бўйича 400 миллиондан ортиқ инсон гиёҳвандлик балосига дучор бўлган бўлиб, бу иллат туфайли ҳар йили қарийб 300 минг киши ҳаётдан кўз юмади. Шу боис мазкур йўналишдаги жиноятларга қарши кураш давлат хавфсизлиги тизими эътибор марказида қолмоқда.

 

Шу доирада, Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Тадбир давомида, 1981 йилда туғилган, илгари икки маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ерда 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 килограмм 658 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

 

Аниқланишича, фуқаро мазкур моддани келгусида сотиш ва ноқонуний даромад орттириш мақсадида етиштирган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки уларнинг аналогларини ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Мазкур модданинг 5-қисмида белгиланганидек, бундай турдаги жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика