1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёдаги шифохонада лифтдан аёл жасади топилди

У муассасада “санитарка” лавозимида ишлаб келган.

Қашқадарёдаги шифохонада лифтдан аёл жасади топилди

Республика тез-тиббий ёрдам илмий марказининг Қарши шаҳар филиалига қарашли шифохонада тиббиёт ходими лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилди.

 

Маълумотларга кўра, шифохонада “санитарка” бўлиб ишловчи аёл иш фаолияти давомида шифохона биносидаги лифтдан фойдаланишга уринган. Аммо лифт носозлиги боис унинг шахтасига тушиб кетган.

 

Масъулларнинг маълумот беришича, бу лифт мутахассис иштирокида фақатгина оғир беморларга хизмат кўрсатган.

 

Аёл ишда кўринмай қолгани боис ҳамкасблари унинг шу шифохонада ишлайдиган синглисига хабар берган. Натижа бўлмагач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. 20 соатдан ортиқ қидирувлардан сўнг, 2024 йилнинг 4 август куни 36 ёшли аёл лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилган. Воқеадан сўнг ушбу лифтдан фойдаланиш чеклаб қўйилган.

 

Қўшниларига кўра, марҳуманинг 3 нафар фарзанди бўлган. Турмуш ўртоғи Россияда ишлайди. Айни пайтда Қарши шаҳар ИИББ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика