Қирғизистон билан хавфсизлик масаласида протокол имзоланди
Учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котибияти ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдид, хавф-хатарларга қарши кураш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган аниқ йўналишлар, чора-тадбирлар белгиланган Маслаҳатлашув Протоколи имзоланди.







