Жаҳон

Қирғизистонда давлат тилида эфир олиб бормаган телеканаллар жаримага тортилди

Мамлакат Маданият вазирлиги республиканинг еттита телеканалида текширув ўтказди.

Қирғизистонда давлат тилида эфир олиб бормаган телеканаллар жаримага тортилди

 

Текширув давомида иккита — “312 КИНО” ва “312 ТВ” телеканаллари Қирғизистон Республикасининг “Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида”ги қонунига риоя қилмагани аниқланди. Қонунга кўра, телекўрсатувларнинг камида 60 фоизи (жумладан, соат 07:00 дан 10:00 гача ва 18:00 дан 23:00 гача эфирга узатиладиган дастурлар) давлат тилида бўлиши шарт.

 

Қайд этилишича, мазкур телеканалларнинг ҳар бири 23 минг сом (2,87 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилган.

 

Маълумот ўрнида, Қирғизистон президенти Садир Жапаров 17 июль куни “Қирғизистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги конституциявий қонунни имзолаган эди. Унда давлат хизматчилари ва яна қатор соҳа вакиллари учун қирғиз тилини билиш мажбурий этиб қўйилган. Хусусан, телерадиокомпаниялар, шу жумладан, хусусий компаниялар ўз кўрсатувларининг камида 60 фоизини қирғиз тилида кўрсатиши шарт, деб белгиланган.

custom img

Трамп Эрондан АҚШ аскарлари ўлими учун компенсация талаб қилмоқда

АҚШ президенти бу масалани Теҳрон билан келгусидаги музокараларда кўтаришини айтди.

custom img

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Сеулни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга чақирганди.

custom img

Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди

Зилзила Чоко провинциясида 107 километр чуқурликда қайд этилган ва мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларида ҳам сезилган.

custom img

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Мазкур режалар уч давлат ўртасида 7 август куни имзоланган Макка келишуви доирасида амалга оширилади.

custom img

Татаристондаги дрон ҳужумида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинган.

custom img

Эрон “Макка” пактидан хавотирда эмаслигини билдирди

Теҳрон янги хавфсизлик келишуви Эрон манфаатларига қарши қаратилганига асос кўрмаётганини маълум қилди.

custom img

Қозоғистон Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудини таклиф қилди

Москва Остонанинг можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳоламоқда.

custom img

ЖЧ вақтида Месси ва Роналдуга суиқасд уюштириш режалаштирилган

Месси билан боғлиқ бир нечта суиқасд таҳдидлари, Роналдуга нисбатан эса шубҳали шахсларнинг ҳаракатлари қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"