1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғуси ўлдирилди

Оқибатда 3 млрд 375 млн сўмлик зарар етказилган.

Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғуси ўлдирилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди. Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида битта эркак ва иккита урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилганлиги маълум бўлди. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган. 

 

Ҳолат юзасидан фуқаро M.K. Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Ҳозирда Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди текиширув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика