1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда давлат байроғини тескари осган ходим жаримага тортилди

Пудратчи ходим давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қозоғистонда давлат байроғини тескари осган ходим жаримага тортилди

Атирау шаҳрида давлат байроғини тескари осиб қўйган пудратчи ташкилот ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

“Tengrinews.kz” нашрининг хабар беришича, ҳолат шаҳарнинг марказий байроқ устунида содир бўлган. Байроқни кўтариш жараёнида техник хато юз берган бўлиб, у қисқа фурсатда бартараф этилган. Давлат рамзи жойига тўғри тарзда ўрнатилган.

 

Ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширув натижасида пудратчи ходимга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 458-моддаси (“Давлат рамзларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) асосида жарима қўлланилди.

 

Мазкур модда доирасида ходим 184 минг 600 тенге (тахминан 4,1 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика