Дунёдаги энг машҳур санъат масканларидан бири бўлган Лувр музейи якшанба куни эрталаб ўғрилар ҳужумига учраганди. Ҳодиса натижасида у ердан бир нечта қадимий заргарлик буюмлари, жумладан, Франция қироллари ва императорларига тегишли тож, маржон ва тилла буюмлар ўғирланган.
Маданият вазирлиги вакиллари ўғриланган буюмлар орасида XIX асрда Наполеон III оиласига тегишли олтин тож ва кўк сафир тоши билан безатилган маржон борлигини тасдиқлаган. Мутахассисларнинг фикрича, бу буюмларнинг умумий қиймати 10 миллион еврога яқин бўлиши мумкин.
Франция ҳукумати ҳодисани “миллий маданий меросга қарши жиноят” деб атаб, халқаро полиция тармоқлари, жумладан Интерпол ёрдамида терговни кенгайтирган.
Лувр маъмурияти эса музей вақтинча ёпилганини, хавфсизлик тизимлари қайта текширилаётгани ва барча кўргазмалар ҳимоя остига олинганини маълум қилди.
Мутахассислар фикрича, агар ўғриланган буюмлар қора бозорда пайдо бўлса, уларни аниқлаш осон бўлмайди, чунки улар ўзига хос тарихий нақш ва шаклга эга. Шу боис Франция ҳукумати дунё бўйлаб коллекционерлар ва музейларга расмий огоҳлантириш юборган.


