1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда маст ҳолда машина ҳайдаган мигрантлар яшаш рухсатидан маҳрум этилиши мумкин

Янги тартиблар ЙТҲларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган.

Россияда маст ҳолда машина ҳайдаган мигрантлар яшаш рухсатидан маҳрум этилиши мумкин

Россия Давлат Думасига мигрантлар томонидан алкоголь ёки гиёҳвандлик таъсири остида транспорт бошқарганлик учун вақтинчалик яшаш рухсатномасини рад этиш ёки бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди.

 

Ташаббус муаллифлари — “Адолатли Россия — Ҳақиқат учун” фракцияси раҳбари Сергей Миронов ҳамда депутат Федот Тумусовдир. Уларнинг таъкидлашича, ҳужжат “Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

 

Таклифга кўра, вақтинчалик яшаш рухсатномасини бериш ёки уни бекор қилиш учун асос бўлувчи ҳолатлар рўйхати кенгайтирилади. Эндиликда бу рўйхатга Россияда ёки бошқа давлатларда маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳолатлари ҳам киритилади.

 

Депутат Сергей Мироновнинг фикрича, мазкур ўзгаришлар йўл ҳаракати хавфсизлигини мустаҳкамлаш, маст ҳайдовчилар сабабли юз бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва жамоат тартибини яхшилашга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика