1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қозоғистонда учувчиларга лазер тутганларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилади

Сўнгги 6 йилда 98 та шундай ҳолат қайд этилган, уларнинг аксарияти Олмаота аэропортида содир бўлган.

Қозоғистонда учувчиларга лазер тутганларга нисбатан жиноий жавобгарлик жорий этилади

Қозоғистонда учувчиларнинг кўзига лазер нурлари билан чироқ тутган шахслар эндиликда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги Жамоат тартибини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик департаменти бошлиғи Думан Сулейменов брифингда маълум қилди, дея хабар беради Oxu.Az.

 

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги 6 йил ичида 98 та шундай ҳолат қайд этилган, уларнинг катта қисми Олмаота халқаро аэропорти атрофида содир бўлган.

 

2023-йилда эса 60 та бундай ҳолат кўриб чиқилган. Аммо уларнинг ярми жиноят таркиби аниқланмагани сабабли ёпилган, қолганлари бошқа давлат органларига топширилган.

 

Муассасалар ва мутахассислар фикрича, лазер чироқлари ёрдамида учувчиларни вақтинча кўр қилиб қўйиш самолёт хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдиради. Шу боис, бу ҳаракатлар учун Жиноят кодексига алоҳида модда киритилиши режалаштирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика