1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратади

Давлатлар АҚШ ва Хитойнинг сунъий интеллект тизимларидаги “салбий ғоялар”дан хавотирда.

Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратади

Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати (ИД) доирасида анъанавий қадриятларга асосланган, “ишончли ва мустақил” сунъий интеллект (СИ) тизимини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Иттифоқ давлатининг Давлат котиби Сергей Глазьев Витебск шаҳрида ўтган “Иттифоқ давлати вақти: маданият ва ахборот макони” конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда BelTA.

 

“Биз ўз қадриятларимизга асосланган, ишончли, объектив ахборот бера оладиган, ўзимиз таянадиган сунъий интеллект яратиш вазифасини қўйганмиз”, — деди Глазьев.

 

Унинг фикрича, ҳозирги ёшлар асосан АҚШ ва Хитойда ишлаб чиқилган хорижий нейротармоқлардан фойдаланмоқда ва бу уларни “манипуляцияга учратмоқда”.

 

Шунингдек, Глазьев айрим Ғарбда яратилган сунъий интеллектлар тестлар чоғида ирқчилик, фашизмни улуғлаш ва бошқа хавфли ғояларга мойиллик билдирганини даъво қилди. Бироқ у бу ҳолатга оид аниқ мисолларни келтирмади.

 

Расмийлар “суверен нейрон тармоқ” орқали Россия ва Белоруссиянинг ахборот хавфсизлиги, маданий мустақиллиги ва ёш авлод тарбиясини таъминлашни кўзламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика