Рамсес II ҳайкалининг етишмаётган ярми топилди
Бу ҳақда WOSCU хабар қилди.

Миср фиръавни Рамсес II ҳайкалининг юқори ярми Миср жанубида археологлар томонидан топилди. Баландлиги 3,8 метр бўлган оҳактош бўлаги Эл Ашмунейн ўрнида Мисрнинг Қадимий ашёлар олий кенгаши ва Бассем Геҳад ва Ивонна Трнка бошчилигидаги Колорадо университети ҳамкорлигида топилди.
Ҳайкалда Буюк Рамсес номи билан танилган Рамсес II'нинг қўш тож ва шоҳона кобра бош кийими (ураеус) билан безатилган боши, елкалари ва юқори танаси тасвирланган.
Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу оҳактош парчаси деярли бир аср олдин, 1930 йилда немис археологи Гюнтер Редер томонидан топилган пастки қисмни тўлдиради.
Айни пайтда ҳайкални тозалаш ва кўргазмага тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.







