Жиноят

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода Telegram орқали зарарли APK файллар тарқатиб, фуқароларнинг банкдаги маблағларини ўзлаштирганликда гумонланган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Дастлабки терговга кўра, жиноят схемасини Самарқанд вилоятида яшовчи 20 ёшга тўлмаган йигит ва унинг турли ҳудудлардаги шериклари ташкил қилган.

 

Гуруҳ аъзолари Телеграмъдаги яширин бошқариладиган аккаунтлар орқали фуқароларнинг телефонларига зарарли APK файлларни юборган. Дастур қурилмага ўрнатилгач, фойдаланувчиларнинг банк маълумотлари ҳамда пул ўтказмаларини тасдиқлаш учун келадиган SMS-кодлар жиноятчилар назоратига ўтган.

 

Шундан сўнг ўғирланган маблағлар бегона шахслар номига очилган транзит банк карталари ва сохта аккаунтларга ўтказиб юборилган.

 

Гумонланувчилар қўлга олинганида ўнлаб банк карталари, SIM-карталар ва махсус мобил қурилмалар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Қайд этилишича, мазкур схемадан республика бўйлаб 60 нафардан ортиқ фуқаро зарар кўрган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гуруҳга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ҳамда жабрланганларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.