1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Расул Кушербаев алимент тўлайдиган бўлди

Аввалроқ Расул Кушербаев алимент тўлашдан бош тортаётгани ва ҳолат судда кўрилиши хабар қилинган эди.

Расул Кушербаев алимент тўлайдиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Р.К.нинг алимент ундириш билан боғлиқ суд иши юзасидан нотўғри талқинлар ва турли хулосалар тарқалаётгани боис, ҳолатнинг расмий баёни тақдим этилди.

 

2025 йил 26 июнда аризачи Ш.И. Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига мурожаат қилиб, қарздор Р.К.дан вояга етмаган қизи М.К. (2023 йил 5 октябрда туғилган) таъминоти учун алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилишини сўраганлиги ҳақида хабар берилган эди. 2025 йил 28 июнда суд буйруғи қабул қилиниб, Р.К.дан Ш.И. фойдасига фарзанд вояга етгунига қадар ҳар ой жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган, шунингдек, давлат божи ва почта харажатлари ундирувга қўшилган.

 

Қарздор Р.К. белгиланган муддатда суд буйруғидан норози бўлиб, 2025 йил 21 июль куни эътироз киритган. Фуқаролик процессуал кодексининг 181-моддасига мувофиқ, эътироз асосида суд 2025 йил 23 июлдаги ажрими билан суд буйруғини бекор қилган ва аризачига даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

 

Шундан сўнг Ш.И. 2025 йил 5 август куни Яккасарой туманлараро судига Р.К.га нисбатан алимент ундириш талаби билан даъво аризаси киритган. Иш суд юритувига қабул қилиниб, 2025 йил 15 август куни суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Яккасарой туманлараро суди бугун чиқарган ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилди. Суд қарорига биноан, Р.К.дан Ш.И. фойдасига вояга етмаган қизи М.К. таъминоти учун 2025 йил 28 июндан бошлаб, фарзанд вояга етгунига қадар ҳар ой иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланди. Шунингдек, Р.К.дан давлат фойдасига давлат божи ва почта харажатлари ундирилди.

 

Қарор устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига аппеляция ёки кассация шикояти берилиши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика