1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Республикада ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида 16 август куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати 15-16 август кунлари асосан +30...+35 даража, жанубда +38 даражагача бўлади.

 

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.

 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 17 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкентда бугун ва эртага асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 17 август - якшанба куни ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 

 

Ҳарорат кечалари +19...+21 даража, кундуз кунлари 15-16 авустда +32...+35 даража, 17 августда +28...+30 даража бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика