1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Илк бор енгил автомобиллар божхона кўригисиз “яшил” йўлакдан ўтади

1 сентябрдан “Гишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота”да янги божхона тизими жорий этилади.

Илк бор енгил автомобиллар божхона кўригисиз “яшил” йўлакдан ўтади

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 25 мартдаги фармонига мувофиқ, 1 сентябрдан “Гишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” чегара ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган икки йўлакли — “яшил” ва “қизил” тизим ишга туширилади.

 

“Яшил” йўлакка тушган, хавф даражаси паст бўлган транспорт ва юклар божхона кўригидан ўтказилмайди, фақат ҳужжатлар текширилади. Бунда транспорт воситалари аввал инспексион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилиши лозим.

 

Ҳозиргача божхона постлари асосан юк автомобильлари учун мўлжалланган йирик сканерлар билан жиҳозланган бўлса, энди илк бор МДҲ минтақасида енгил автомобилларни сканерлашга мўлжалланган замонавий Z портал қурилмалари ўрнатилмоқда.

 

“Гишткўприк” постида қурилма ишга туширилган, “Навоий” постида эса ўрнатиш ишлари якунланмоқда. АҚШнинг “Rapiscan” компанияси ишлаб чиқарган бу сканер соатига 220 тагача автомобильни текширади. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг автомобилдан тушиши талаб этилмайди, қурилма саломатликка зарар етказмайди.

 

Жорий йилда бундай мажмуалар “Сирдарё” ва “Довут ота” постларига ҳам ўрнатилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика