Туркияда Украина ва Россия омбудсманлари Дмитрий Лубинец ва Татьяна Москальковалар учрашди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Лубинец ўз Telegram каналида музокаралар ҳақида маълумот берган. Унинг қайд этишича, томонлар гуманитар муаммолар ва икки давлат фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Москалькова ҳам ўз навбатида фуқароларга гуманитар ёрдам бериш бўйича мулоқот олиб борилганини айтган.


