1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияда мигрантлар ўртасида муштлашув юз берди

Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон фуқаролари металл ва ёғоч таёқлар билан бир-бирига ҳужум қилган.

Россияда мигрантлар ўртасида муштлашув юз берди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган қурилиш майдонида марказий осиёлик мигрантлар ўртасида йирик жанжал чиқди. Ҳодиса 16 сентябрь куни Лиговский проспектида содир бўлган.

 

Дастлаб том таъмири технологияси ва қурилиш материаллари юзасидан келишмовчилик бўлган. Оғзаки тортишув қисқа фурсатда муштлашувга айланиб, мигрантлар металл ва ёғоч таёқлар билан бир-бирига ҳужум қилган.

 

Полиция маълумотига кўра, ҳодисадан сўнг 21–41 ёш оралиғидаги 11 нафар Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳамда бир маҳаллий аҳоли вакили ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб келинган. Улардан бири машинада қочишга уриниб, патруль-пост ходимини уриб юборган. Натижада ҳуқуқ-тартибот ходими тирсак бўғимидан жароҳатланган. Қоидабузар қисқа вақтда қўлга олинган.

 

Текширув жараёнида яна 7 нафар чет эллик ишчи жанжалга алоқадорликда гумон қилиниб ушланган. Улардан иккитаси миграция қонунларини бузганликда, қолганлари эса майда безориликда айбланган.

 

Оқибатда жами 8 кишига нисбатан "безорилик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда улар гумонланувчи сифатида сўроқ қилиниб, ҳибсга олинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика