1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Россияга қарши 19-санкциялар пакети тасдиқланди

Янги чекловларнинг тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.

Россияга қарши 19-санкциялар пакети тасдиқланди

Еврокомиссия Россияга қарши 19 санкциялар пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда Брюсселдаги брифингда Европа Комиссияси матбуот котиби Паула Пиньо маълум қилди.

 

Аввалроқ Россияга қарши янги санкциялар пакетига Россия банклари ва энергетика компанияларига қарши чекловлар, шунингдек криптовалютага оид санкциялар киритилиши режалаштирилгани хабар берилган эди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Россия энергия ресурслари импортидан воз кечиш жараёнини тезлаштиришга ваъда берган.

 

Сентябрь ойи бошида Италиянинг ANSA ахборот агентлиги Европа Комиссияси 19-санкция пакетини тайёрлаш чоғида россияликларга Шенген визаларини берадиган расмийлар учун қаттиқроқ кўрсатмаларни жорий этиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ бу ҳақида ҳозирча бирон гап йўқ.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика