Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 2 та юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 12 август куни соат 10:20 лар атрофида Ургут тумани “Мерганча“ маҳалласи йўлида содир бўлган. Унда “MAZ“ русумли юк автомобили ҳайдовчиси “MAN“ русумли юк автомашинанинг орқасидан уриб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


