Бугун, 5 август куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Тойлоқ ва Ургут туманларида навбатдан ташқари сессиялар ўтказилиб, уларда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, И. Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Худойбердиев Шунқор Фармонович Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Шунингдек, Б.Бобоназаров ўз аризасига кўра Тойлоқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят раҳбари Рахматуллаев Бехзод Рахматуллаевич номзодини Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Бундан ташқари, Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.
Вилоят раҳбари Сайидқулов Дилмурод Бастамович номзодини Ургут тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.


