1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда ЮНЕСКОнинг янги бош директори сайланди

У 15 ноябрь куни тўрт йиллик муддатга ўз лавозимига киришади.

Самарқандда ЮНЕСКОнинг янги бош директори сайланди

Бугун, 6 ноябрь куни ЮНЕСКО Бош конференцияси ташкилотнинг янги бош директори этиб мисрлик Холид ал-Энанийни сайлади. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ЮНЕСКОнинг 12-бош директори бўлган Холид ал-Энаний 174 та бюллетендан 172 тасини олган. У 15 ноябрь куни тўрт йиллик муддатга ўз лавозимига киришади.

 

Қайд этилишича, у ташкилотнинг араб мамлакатидан бўлган биринчи раҳбари ва Африканинг иккинчи вакили ҳисобланади.

 

Холид ал-Энаний Али Эзз 1971 йилда туғилган. У таниқли мисршунос ва Хелуан университетининг мисршунослик профессори бўлиб, у ерда 30 йилдан ортиқ вақт давомида дарс бериб келмоқда.

 

2014-2016 йилларда Миср цивилизацияси миллий музейи, шунингдек, Қоҳирадаги Миср музейини бошқарган. 2016 йилдан 2022 йилгача у Мисрнинг қадимий ёдгорликлар вазири, кейин эса туризм ва қадимий ёдгорликлар вазири лавозимларида ишлаган. 2024 йил ноябрь ойида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти уни маданий туризм бўйича махсус элчи этиб тайинлади ва кейинчалик у Африка Жаҳон мероси жамғармасининг ҳомийсига айланди.

 

Холид ал-Энаний бир қатор халқаро илмий жамиятлар аъзоси, араб, француз ва инглиз тилларини билади ва бир нечта халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

 

У бу лавозимда 2017 йилдан бери ЮНЕСКОга раҳбарлик қилиб келган Одри Азуле ўрнини эгаллади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика