1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Ҳозирда музокара олиб бориш учун 30 кунлик муддат берилган.

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, америкалик Роландо Ромеро ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши шартлиги ҳақида расман қарор чиқарди. Бу ҳақда ташкилот 14 октябрь куни эълон қилган баёнотида маълум қилди.

 

WBA қоидаларига кўра, Ромеро чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг 120 кун ичида уни ҳимоя қилиши лозим эди. Бу муддат 1 сентябрь куни якунлангани сабабли, эндиликда у Ғиёсовга қарши рингга чиқиши мажбурий бўлди.

 

“Ромеро камарни олганидан сўнг 120 кун ичида уни ҳимоя қилиши керак эди. Бу муддат 1 сентябрда тугади. Шу боис, мажбурий жанг тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади WBA баёнотида.

 

Ассоциация Ромеро ва Ғиёсов промоутерларига 13 октябрдан 13 ноябргача бўлган 30 кунлик музокара муддати берди. Агар томонлар бу давр ичида келишувга эриша олмаса, жангни ташкил этиш ҳуқуқи очиқ аукцион орқали аниқланади.

 

 

Роландо Ромеро профессионал фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 17 маротаба ғалаба қозонган (шундан 13 таси нокаут билан якунланган) ва 2 марта мағлуб бўлган.

 

Шаҳрам Ғиёсов эса профессионал рингда ҳали мағлубият нималигини билмайди. 17 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган (10 таси нокаут). Сўнгги марта у 2025 йил 13 апрель куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга чиқиб, рақибини 4-раундда нокаутга учратган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика