Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни кутиб олди
Тожикистон раҳбари Ўзбекистон Президенти таклифига биноан мамлакатга ташриф буюрди.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни кутиб олди.

Эмомали Раҳмон “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Давлат раҳбари мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари билан танишди.








