1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши Президенти билан учрашди

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши Президенти билан учрашди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 апрель куни кечқурун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди.

 

Европа Иттифоқининг олий мартабали вакили бугун эрталаб Ўзбекистонга келди ва Бухоро шаҳрига ташриф буюриб, халқимизнинг маданий-тарихий мероси билан танишди.

 

Учрашувда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи саммитга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика