1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер суд қилинди

Суд йигитни 18 млн жаримага тортган. Лекин ЎзЖОКУ ректори ҳуқуқбузардан 500 млн товон пули ундирмоқчи.

Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер суд қилинди

Кеча, 12 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳақида ёлғон ахборот тарқатган йигитнинг иши кўриб чиқилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Суд қарори билан Хакимов Азиз Адхамович Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 202-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни (Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) содир этган деб топилган ва унга шу моддага асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида, яъни 18.750.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

 

Шерзодхон Қудратхўжа мазкур ишни жиноий тоифага ўзгартиришни, судланувчидан эса 500 миллион сўм товон пули талаб қилиш ниятида эканини қўшимча қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика