1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Суд айрим шахсларнинг хорижга чиқишига доир тақиқни кучайтирди

Янги қонунга кўра, гумон қилинувчилар ва судланувчиларнинг мамлакатдан чиқиши вақтинча чекланади.

Суд айрим шахсларнинг хорижга чиқишига доир тақиқни кучайтирди

15 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан айрим шахсларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқига тақиқ кучайтирилди.

 

Янги тартибга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоққа олинмаган бўлсада, унинг мамлакатдан чиқиб кетиши ва суддан бўйин товлаш эҳтимоли мавжуд бўлса, хорижга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланади.

 

Мазкур тақиқни қўллаш юзасидан прокурор, терговчи ёки суриштирувчи судга илтимоснома киритади. Судья илтимосномани ёпиқ мажлисда 8 соат ичида кўриб чиқиб, чеклов қўйиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

Қонунга кўра, суд қарори устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика