1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда ҳам “заправка” портлади

Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Сурхондарёда ҳам “заправка” портлади

Сурхондарё вилоятида газ қуйиш шохобчасида портлаш ва ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, бугун, 13 август соат 12:58 да Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Оққўрғон” МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автоцистернадан ёқилғи сақлаш резервуарига ёқилғи қуйиш вақтида технологик жараён бузилиши натижасида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 13:08 да ёнғинни қуршаб олган ва соат 13:16 да бутунлай ўчирган.

 

Ҳозирда чақнаш сабаблари ва етказилган зарар аниқланмоқда.

 

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

 

ФВВ жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тақдим этмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қашқадарёдаги иккита "заправка"да портлаш содир бўлган. Бир неча кун аввал эса Самарқанддаги "заправка"да учта машина ёниб кетганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика