Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадош ҳудудларда кескинлашган тўқнашувлар сабабли қирғоқбўйи минтақаларида комендантлик соатини жорий қилди.
Reuterts хабарига кўра, якшанба куни баҳсли чегара ҳудудларида юз бераётган жанговар ҳаракатларнинг қирғоқбўйи ҳудудларига тарқалиши ортидан мамлакатнинг жануби-шарқидаги Трат провинциясида комендантлик соати кучга кирди.
Таиланд Мудофаа вазирлиги вакили, контр-адмирал Сурасант Конгсири Бангкокда ўтказилган матбуот анжуманида Камбоджа шанба куни сулҳга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаганига қарамай, тўқнашувлар давом этаётганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Таиланд томони дипломатик йўл билан муаммони ҳал этишга тайёр, бироқ бунинг учун Камбоджа аввало душманона ҳаракатларни тўхтатиши лозим.
Маълумотларга кўра, комендантлик соати Камбоджанинг Коҳ Конг провинцияси билан чегарадош Трат вилоятининг бешта туманини қамраб олган. Аввалроқ шарқий Са Каэо провинциясида ҳам комендантлик соати жорий этилган бўлиб, у ҳозирга қадар амал қилмоқда.


