1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Таиландлик эркак қамоққа қайтиш учун ўғирлик қилди

У бунинг учун дўкондан қимматбаҳо узук олиб қочган.

Таиландлик эркак қамоққа қайтиш учун ўғирлик қилди

Таиланднинг Удон Тҳани провинциясида 30 ёшли Пакин исмли эркак заргарлик дўконидан 750 долларлик узукни ўғирлаб, атайлаб ҳибсга олинмоқчи бўлди. У сотувчилардан “агар шу узук билан чиқиб кетсам, мени ҳибсга олишадими?” деб сўраб, жавобни эшитгач, узук билан ташқарига чиққан.

 

Дўкон ходимлари уни дарҳол ушлаб, полицияга топширишди. Эркак қаршилик кўрсатмаган ва жиноятни қасддан содир этганини тан олди. У илгари ҳам қамоқда бўлганини, озодликдаги ҳаёт унга оғирлигини, қамоқдаги тартибни эса афзал кўришини айтган.

 

Пакин оилавий муаммолар ва наркотик моддаларга қарамлик сабаб ўзини жамиятдан узилгандек ҳис қилганини билдирди. Дўкон эгаси даъво қилмагани боис унга ўғрилик бўйича жазо қўлланмаган, фақат наркотик истеъмоли учун айблов қўйилиб, реабилитация марказига юборилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика