1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурия ва Исроил хавфсизлик келишувларини имзоламоқчи

ОАВга кўра, музокараларда олдинга силжиш кузатилган.

Сурия ва Исроил хавфсизлик келишувларини имзоламоқчи

AFP агентлиги Сурия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб хабар беришича, Сурия ва Исроил 2025 йил охирига қадар ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида бир қатор келишувлар имзолаши кутилмоқда.

 

Манбанинг сўзларига кўра, музокараларда олдинга силжиш кузатилган ва йил якунлангунча келишувлар расмийлаштирилиши мумкин.

 

Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа ҳам бу жараён ҳақида фикр билдириб, келишув мамлакат ҳаво ҳудуди хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ўз ичига олиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у АҚШнинг бу жараёнда босим кўрсатмаганини, балки воситачилик қилганини қайд этди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика