1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Талабалар турар жойи” тизимида техник ишлар олиб борилмоқда

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун ётоқхонага ариза топшириш хизмати тез орада ишга тушади.

“Талабалар турар жойи” тизимида техник ишлар олиб борилмоқда

2025/2026-ўқув йили олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

 

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали онлайн ариза топшириш имконига эга.

 

Ҳозирда 1-босқичга тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи” ахборот тизимига юклаш ишлари олиб борилмоқда. Шу боис ариза юбориш хизмати вақтинча фаол эмас. Техник ишлар якунлангач, ариза топшириш имконияти ишга туширилади. Қўшимча маълумот расмий манбалар орқали эълон қилинади.

 

Регламентга кўра, аввал имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойига жойлаштирилади. Сўнгра қолган жойлар умумий рўйхат бўйича навбат асосида тақсимланади. 1-курс талабалари учун жойларнинг 55–65 фоизи ажратилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика