Жаҳон

Тожикистонда узумзорларни совуқ урди

Ҳисор водийсида токзорларнинг 80 фоиздан ортиғи нобуд бўлган.

Тожикистонда узумзорларни совуқ урди

 

2023 йилнинг апрель ойи ўрталарида Тожикистондаги узумзорларга январь ойининг қаттиқ совуқлари таъсири маълум бўлди.

 

Маълумотларга кўра, Ҳисор водийси узумзорлари энг кўп зарар кўрган, Хатлон ва Сўғд вилоятларидаги токзорларга эса деярли таъсир кўрсатмаган.

 

Турсунзода, Шаҳринав ва Ҳисор фермерларига тегишли токзорларнинг 80 фоиздан ортиғи совуқдан нобуд бўлган. Энди узумзорларни тиклаш учун уч-тўрт йил керак бўлади.

 

Турсунзодалик фермернинг айтишича, бу йилги ҳосил жуда кам бўлади ва ўтган йилги ҳосилнинг атиги 10-15 фоизини ташкил этади. Маҳаллий фермерларнинг фикрича, келаси йилдан бошлаб узум етиштиришни ҳар йили 20-25 фоизга босқичма-босқич ошириб бориш мумкин бўлади ва фақат 4 йилдан сўнг маҳсулот етиштириш 2022 йилги ҳосил даражасига етказилади. Бунинг учун катта маблағ ва куч зарур, чунки қуриб қолган токзорларни тўлиқ янгилаш керак.

 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов совуқнинг Ҳисор водийси узумчилари учун ҳалокатли оқибатларини тасдиқлади.

 

“Бу йил мазкур вилоятда узум ҳосили деярли бўлмайди. Совуқ деярли барча узум навларининг токзорларига зарар етказди, баъзи навлар зарар кўриб, бошқаларига зиён етмаган, деб айтиб бўлмайди”, — деди у.

 

Шу билан бирга, Бахтиёр Абдувоҳидовнинг хабарига кўра, мамлакат шимоли, хусусан, Сўғд вилоятидаги токзорларда барча ишлар режа асосида кетмоқда ва ҳосил кутилган даражада бўлади.

 

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"