Жаҳон

АҚШ томонидан тайёрланган афғон ҳарбийлари ИШИД сафига қўшилмоқда. Нега?

Бунинг бир қатор сабаблари санаб ўтилди.

АҚШ томонидан тайёрланган афғон ҳарбийлари ИШИД сафига қўшилмоқда. Нега?

 

АҚШ томонидан тайёрланган ва Афғонистонда қолиб кетган айрим собиқ афғон ҳарбийлари ИШИД сафига қўшилмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирда ИШИД сафига қўшилган собиқ ҳарбийлар сони у қадар кўп эмас, аммо улар кун сайин кўпайиб бормоқда. “The Wall Street Journal” улар террорчи гуруҳ жанговор қудратини сифат жиҳатдан ошириб бормоқда. Бу, айниқса, разведка маълумотларини тўплаш ҳамда жанг олиб бориш методларида катта устунлик тақдим этади.

 

Собиқ ҳарбийларнинг ИШИД сафига қўшилишига, энг аввало, уларнинг “Толибон” томонидан таъқиб қилиниши сабаб бўлмоқда. Афғонистон разведка агентлигининг собиқ раҳбари Раҳматулло Набилнинг сўзларига кўра, террорчи гуруҳ айрим ҳудудларда собиқ ҳарбийларга бир қатор имкониятлар тақдим этган. Хусусан, ИШИД сафига янги қўшилганларга 30 минг афғоний (340 доллар) берилади. “Толибон” сафига қўшилган собиқ ҳарбийларнинг аксарияти эса бир неча ойдан буён маош олмаган.

 

Шу билан бирга Раҳматулло Набил "Толибон"га қарши реал қаршилик кучлари мавжуд бўлганида, собиқ ҳарбийлар қаршилик сафига қўшилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Бундан аввал Покистоннинг Афғонистон бўйича позицияси маълум қилинганди. Шунингдек, ИШИД Ироқ армиясига ҳужум уюштиргани хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Келишув бўлмаса, йўқотишлар янада кучаяди — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Теҳрон АҚШ билан келишувга эришмагунча иқтисодий ва ҳарбий йўқотишлари ортишда давом этади.

custom img

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди

Ҳужумларда зарар кўрган омборлардаги қирғиз тадбиркорларига тегишли маҳсулотлар инвентаризация қилинмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

custom img

Францияда рекорд даражадаги жазирама оқибатида 5 764 киши вафот этди

Мутахассислар бундай кўрсаткич 2003 йилдан буён кузатилган энг оғир иссиқ тўлқинларидан бири эканини қайд этди.

custom img

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан бир ой аввал оилага товламачилик таҳдидлари бўлганини билдириб, ёнғин қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

custom img

Эрон ҳали АҚШ билан келишувга тайёр эмас — Трамп

АҚШ президенти Эрон ҳар сафар музокаралар вақтида шартларни ўзгартиришга уринаётганини билдириб, бу жараён тез орада якунланишига ишонч билдирди.

custom img

Эпштейнга қизлар топишда гумонланган шахс Францияда ўлик ҳолда топилди

Эълон қилинган ёзишмаларда Сиад Эпштейнга турли мамлакатлардан топилган қизларнинг ёши, суратлари ва бошқа маълумотларини жўнатиб келгани қайд этилган.

custom img

Ҳиндистондаги туннель қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Туннелнинг қулашига метан газининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"