1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент аэропортида аёлларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун жўнатаяётган шахслар қўлга олинди

Улар молиявий қийинчиликка учраган аёлларни топиб, фоҳишаликни таклиф этишган.

Тошкент аэропортида аёлларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун жўнатаяётган шахслар қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропортида одам савдоси билан шуғулланганликда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди.

 

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 41 ва 31 ёшли икки нафар вилоят фуқароси моддий қийинчиликка дуч келган аёлларни излаб топиб, уларга Ҳиндистонда фоҳишалик билан шуғулланишни таклиф қилган.

 

Улар 23 ва 25 ёшли икки аёлни жўнатиш орқали даромад олишни режалаштирган. Режага кўра, мазкур аёллар Ҳиндистонга етиб боргач, уларни жиноятга алоқадор бошқа шахслар кутиб олиши керак эди.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумондорлар Тошкент аэропортида қўлга олинган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг “Одам савдоси”га оид моддаси бўйича иш қўзғатилиб, тергов жараёни давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика