1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Августда Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет август ойига доир об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Августда Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистон бўйлаб август ойида ёғингарчилик кам кузатилади, ҳарорат эса иқлимий меъёрларга яқин ва нисбатан қулай бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази — “Ўзгидромет” расмий ахборотида маълум қилинди.

 

Маълумотларга кўра, ой бошида республика ҳудудида қуруқ ва биroz иссиқ ҳаво ҳукм суради. Кундузи ҳарорат асосан +34...+37 даража атрофида сақланади, айрим жанубий ҳудудларда ҳарорат +40...+41 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу кўрсаткичлар август ойи учун одатдаги иқлимий даражага яқин саналади.

 

Тунги ҳарорат эса ой давомида +18...+23 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда. Ойнинг учинчи ўн кунлигида эса ҳаво аста-секин салқинлашади: кечалари ҳарорат +13...+18 даражагача, кундузи эса +30...+35 даражагача тушади. Жанубий вилоятларда ҳарорат +36...+38 даража атрофида сақланади.

 

Август ойининг катта қисмидан ёғингарчилик кузатилмаслиги эҳтимоли юқори. Республикаиинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво асосан қуруқ бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика