"Ўзгидромет" айрим станциялари жойларда ҳавонинг горизантал кўриниши 500 метргача чекланган қор бўрон ҳодисалари бўлаётгани қайд этмоқда.
Охирги кузатувларга кўра, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятининг барча метеорологик кузатув станцияларида қор ёғаётгани қайд этилган.
Республиканинг шимолий қисмидан ўтаётган антициклон чекка қисми шарқий ҳудудлардаги нам ҳаво массаларига сезиларли таъсир ўтказа бошламоқда ва бу қор бўронлар ёғаётганида акс этди.
Вазият шу йўсинда давом этса, йўлсозлар, марказий шаҳар ва шаҳарларни бирлаштирувчи автомобил йўлларида майда қум реагентларини жадал сепишларига тўғри келади.
Қор ёғиши тоғларда яхшигина қор қоплами ҳосил бўлишига олиб келмоқда.


