Ўзбекистон

“Аmirsoy Ekspress” ишга тушди

Тошкент вилоятидаги “Амирсой” тоғ-чанғи курортида янги “Аmirsoy Ekspress” дор йўли расман ишга туширилди.

“Аmirsoy Ekspress” ишга тушди

 

Унинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ҳам ташкил этилди.

 

Гондола тоифасига кирувчи мазкур дор йўли дунё миқёсида машҳур ишлаб чиқарувчи - “Доппелмайр” компанияси томонидан яратилган. Замонавий дизайн, инновацион хавфсизлик компонентлари ва энг юқори сифатли пўлат ускуна дам олиш масканига ташриф буюрувчилар учун қулайлик ва хавфсизликни кафолатлайди. Салонларнинг панорам ойналари йўловчилар олдида ўзига хос айланма кўриниш ҳосил қилиб, уларга ўзларини табиат билан ҳамнафасдек ҳис қилиш имконини беради.

 

“Аmirsoy Ekspress” ташриф буюрувчиларни автомобиль йўлидан тўғридан-тўғри курорт ҳудудига етказиб қўяди, бу эса узоқ масофали тоғ йўлини четлаб ўтиб, ҳайдовчилар учун 5 кмга қисқартиради. Унинг умумий узунлиги 2913 метр бўлиб, соатига 2400 кишини ташиш қувватига эга. Саёҳат вақти 9 дақиқани ташкил этади.

 

Дор йўлининг тўсиқсиз дизайни болалар аравачалари, ногиронлар аравачалари ёки спортнинг қишки турлари билан шуғулланиш учун муқобил қишки спорт жиҳозларини ташишни осонлаштиради. Дам олиш масканига ташриф буюрувчилар ва “Аmirsoy Ekspress” йўловчиларига қулайлик яратиш мақсадида бепул автотураргоҳ ташкил этилган.

 

Аввалроқ, махсус “Cалл-маркази” ишга туширилгани ва фармасевтика тармоғидаги лойиҳалар кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Шахсий суратлар эвазига 595 минг сўм: Бухорода товламачилик ҳолати фош этилди

Ижтимоий тармоқда танишган вояга етмаган қизни шантаж қилиб, ундан пул талаб қилган эркак аниқланди.