Тошкентда электросамокатлар ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 30 май куни соат 08:03 да Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида жойлашган 25-уй олдида электросамокатлар ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 08:07 да етиб бориб, ёнғин соат 08:09 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.







