1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабда “Вақт капсуласи” қўйилди

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири бошчилигида 10 йиллик режалар қайд этилган.

Тошкентдаги мактабда “Вақт капсуласи” қўйилди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб барча таълим муассасаларида Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 299-мактабда бўлди.

 

Бугунги байрам тадбирида уч нафар педагог “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мазкур мукофот нафақат устозларнинг машаққатли меҳнатини қадрлаш, балки уларнинг келгусидаги фаолиятига рағбат бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан ҳам эндиликда бу педагоглар 2 минг АҚШ долларигача маош олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

 

Шунингдек, уч ой ичида нафақага чиқаётган рус тили ўқитувчиси Дилфуза Шарипова ҳам “Халқ таълими аълочиси” унвонига сазовор бўлди. Бу эътироф унинг таълим йўлидаги кўп йиллик меҳнатини муносиб тақдирлаш сифатида алоҳида аҳамият касб этди.

 

“Вақт капсуласи” лойиҳаси тақдим этилди

 

Тадбирда яна бир қизиқарли лойиҳа — “Вақт капсуласи” намойиш этилди. Вазир, устозлар ва мактаб ўқувчилари келажакдаги тилакларини ёзиб қолдиришди. Мазкур капсула 10 йилдан сўнг очилиши режалаштирилган бўлиб, бу ёшлар учун ўз орзу ва ниятларини эслаш, амалга ошганини кўриш имкониятини беради.

 

Вазир ташрифидан таассуротлар

 

Ташриф давомида Эъзозхон Каримова мактабдаги синфхоналар, маънавият хонаси, шахмат хонаси ҳамда ошхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, ўқишда ва турли соҳаларда ютуқларга эришган иқтидорли ёшлар билан учрашиб, уларнинг муваффақиятларини юқори баҳолади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика