1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“ТошМИ” талабалари Россиядаги уруш ҳудудига юбориляптими?

Ижтимоий тармоқларда ТДТУ талабаларининг мажбурий равишда Нижний Новгород — ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ўқишга юборилаётгани ҳақида мурожаатлари тарқалди.

“ТошМИ” талабалари Россиядаги уруш ҳудудига юбориляптими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат стоматология институти талабалари мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига ўқишга юборилаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент давлат тиббиёт университети расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, видеодаги барча талабалар ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурига ўқишга қабул қилинган. Бу дастурга кўра, улар ўз ўқишларини хориждаги ҳамкор олий таълим муассасасида давом эттиришлари шарт ҳисобланади. Ҳар бир талабалар билан шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ улар 4- ва 5-курсни Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида жойлашган Приволжск тиббиёт тадқиқот университетида ўқиб тугатиш мажбуриятини олганлар.

 

Ҳозирда ПИМУ Ўзбекистоннинг 5 та олий ўқув юрти билан 12 та ҳамкорликдаги дастурни амалга оширмоқда. Ушбу дастурлар доирасида бугунги кунда 400 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ПИМУ базасида кундузги шаклда ўқимоқда.

 

“Ушбу қўшма таълим дастурларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари енгиллаштирилган ҳолда амалга оширилганлиги, талабаларни ўқишини Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ҳақидаги турли маълумотлар асосга эга эмаслигини таъкидлаб ўтамиз”, дейилади муносабатда.

 

Таъкидланишича, Нижний Новгород шаҳри ҳақида “ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудуд” деган маълумот асоссиздир. Россия Федерациясининг мазкур ҳудудида расмий тартибда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган. Ушбу шаҳар университет билан илмий ва таълимий ҳамкорлик қилаётган шерик олий таълим муассасалари жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

 

“11 август куни Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Sh.Boymuradov ушбу қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ҳар бир талаба ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида талабаларни ҳамкор «ПИМУ»да ўқишни давом эттириш учун жўнаб кетиши, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва талабалар турар жойи билан таъминлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди. Дастур иштирокчиларининг асосий қисми ПИМУда таълимни давом эттириш истагини билдириб, улардан аксарияти жўнаб кетишга тайёр эканлигини билдирди. Фақат айрим талабалар шартнома шартларини бузган ва атайлаб ёлғон маълумотларга таянган ҳолда, Тошкентда қолишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади расмий изоҳда.

 

Мазкур ёлғон ахборотни тарқатаётган шахслар атайлаб фактларни бузган, жамоатчиликни чалғитган ҳамда университет раҳбарияти ва жамоасини обрўсизлантиришга уринган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика