АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистоннинг Россиядан нефть харид қилаётганига ва уни очиқ бозорда қайта сотиб, фойда олаётганига танқидий муносабат билдирди. Бу ҳақда у 4 август куни Truth Social тармоғида эълон қилган баёнотида маълум қилган.
Трампнинг таъкидлашича, Ҳиндистон Россиядан катта ҳажмда нефть сотиб олиб, уни бошқа бозорларда қайта сотиш орқали тижорий даромад кўрмоқда. У, шунингдек, Ҳиндистон томонининг бу орқали Россиянинг уруш иқтисодиётини билвосита қўллаб-қувватлаётганини ҳам танқид қилди.
“Улар учун Украинадаги инсоний йўқотишлар аҳамиятли эмас. Шунинг учун АҚШга нисбатан божхона тарифларини сезиларли даражада ошириш ниятидаман”, – дея баён қилган Трамп.
Мазкур баёнот Ҳиндистоннинг ташқи савдо сиёсатига ва геосиёсий муносабатларига қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълум.


