1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда иссиқ ҳаво туфайли 18 киши ҳалок бўлди

Сўнгги ҳафталарда жазирама оқибатида 9500 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди.

Японияда иссиқ ҳаво туфайли 18 киши ҳалок бўлди

Японияда кузатилаётган ғайритабиий жазирама тўлқинлари оқибатида сўнгги бир ҳафта ичида 9500 нафардан ортиқ фуқаро иссиқлик урушидан (гипертермия) жабрланган ҳолда шифохоналарга ётқизилган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу даврда 18 киши ҳалок бўлган.

 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг фавқулодда хизматларга таянилиб хабар беришича, иссиқликдан азият чекканларнинг 58 фоизини 65 ёшдан ошган фуқаролар ташкил этади.

 

Июн ойидан бери мамлакатда ҳарорат меъёрдан анча юқори бўлиб, баъзи ҳудудларда рекорд даражадаги кўрсаткичлар қайд этилган. Жумладан, Гунма префектурасининг Исесаки шаҳрида ҳаво ҳарорати 41,8°C га етгани қайд этилган бўлиб, ўтган ҳафтадаги 41,2°C рекордини ортда қолдирган.

 

Мамлакат расмийлари фуқароларга имконият борича кўчага чиқмаслик, салқин жойларда бўлиш ва кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни тавсия қилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика