1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Чамадонда икки ёшли қизчани олиб кетаётган аёл ҳибсга олинди

Автобус ҳайдовчиси чамадон ҳаракатланаётганини кўриб, полицияни чақирган.

Чамадонда икки ёшли қизчани олиб кетаётган аёл ҳибсга олинди

Янги Зеландиянинг шимолий қисмида жойлашган Кайвака шаҳрида 27 ёшли аёл чамадон ичига солинган икки ёшли қизчани автобусда олиб кетаётган пайтда қўлга олинди. Воқеа юзасидан полиция томонидан болага нисбатан зўравонлик ва қаровсизлик моддалари бўйича иш очилди.

 

BBC ва бошқа манбаларга кўра, автобус ҳайдовчиси юкхонадаги ҳаракатни пайқаб, вазиятдан шубҳаланиб чамадонни текширишга қарор қилган. У очилганида ичида иссиқдан азият чеккан кичик қизча топилган.

 

Полиция чақирувига йўловчилардан бири чамадонни очишни сўрагани сабаб бўлган. Ҳозирда қизча касалхонага етказилган, у тан жароҳатлари олмаган, аммо иссиқдан қаттиқ чарчагани маълум қилинган.

 

27 ёшли аёлнинг боланинг қариндоши экани ҳозирча тасдиқланмаган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика