Жаҳон

Трампдан кутилган фикр: Украина инқирозида Байден айбдор

У бундан олдин АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан олиб чиқилганда Байден истеъфосини талаб қилганди.

Трампдан кутилган фикр: Украина инқирозида Байден айбдор

 

Оқ уйнинг собиқ раҳбари ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлай туриб Байденни Украинада юзага келган вазиятда айблади.

 

“Украинада ҳозир уруш бўлмаслиги керак эди. Байден, НАТО ва Ғарб бунчалик жирканч йўл билан унинг бошланишига йўл қўйгани инсоният учун даҳшат”, — деган Трамп.

 

Дональд Трамп амалдаги президент Жо Байденнинг деярли ҳар бир қарорини ва қадамини танқид қилиши янгилик эмас. АҚШ ҳарбийлари Афғонистондн олиб чиқишлганда Трамп Байденнинг истеъфосини талаб қилган эди.

 

“Байденнинг истеъфоси унчалик катта воқеа бўлмайди. Чунки у, биринчидан, ноқонуний сайланган, қолаверса, Афғонистондаги воқеалар шу даражага етишига йўл қўйган”, — деган эди ўшанда Трамп. 

 

Байден эса ўзининг Трампдан кўра муваффақиятлироқ эканини таъкидлайди. 

 

Аммо Американинг Emerson College мутахассислари томонидан ўтказилган сўровнома натижалари АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг обрўси амалдаги президент Жо Байдендан баланд эканини кўрсатмоқда.

 

Якуний натижага кўра, сўралганларнинг 48%и Трампни, 44%и Байденни қўллаб-қувватлашини билдирган.

 

Бир неча куни олди Американинг машҳур сиёсатчиларидан таркиб топган "Америка демократ социалистлари" гуруҳи Украинадаги вазият бўйича ўз хулосасини эълон қилди. Унда АҚШ ва унинг ҳамкорлари жорий қилган санкциялар "уруш қаршисидаги баланс" деб баҳолаб Байденни танқид қилганди.

 

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

custom img

Қирғизистонда одам жасадини куйдириш тақиқланди

Крематорийлардан фақат тиббий биологик чиқиндиларни йўқ қилиш мақсадида фойдаланишга рухсат этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"