Жаҳон

Трампга тинчлик мукофотини бериб бўлмайди — Нобел қўмитаси

Қўмита Нобел мукофоти топширилгач, уни қайтариш, бўлиш ёки бошқа шахсга бериш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Трампга тинчлик мукофотини бериб бўлмайди — Нобел қўмитаси

 

 

Нобел қўмитаси Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо ўзига берилган Тинчлик бўйича Нобел мукофотини АҚШ президенти Дональд  Трампга топшириш нияти ҳақида баёнотлар ортидан расмий огоҳлантириш билан чиқди. Қўмита мукофот фақат лауреатнинг ўзига тегишли бўлиб қолишини ва ҳеч қандай ҳолатда бошқа шахсга ўтказилмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда People нашри хабар бермоқда.

 

Қўмита 9 январь куни эълон қилган баёнотида Нобел мукофоти берилгач, унинг мақоми ўзгармаслигини билдирди. “Мукофот на бекор қилинади, на бўлинади ва на бошқа бировга топширилади. Қарор якуний ва абадий ҳисобланади”, дейилади расмий изоҳда. Шунингдек, Нобел қўмитаси бу борада тез-тез келиб тушадиган саволларга аниқлик киритишга мажбур бўлаётганини ҳам қайд этди.

 

Аввалроқ Мария Корина Мачадо АҚШ оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида Нобел мукофотини Доналд Трампга “ҳадя қилиш” истагини билдирган эди. Трамп эса ушбу таклифга аниқ жавоб бермаган бўлсада, буни “катта шараф” деб атаган. Нобел қўмитаси эса Трампнинг розилиги ёки рад жавоби бу масалада мутлақо аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлади.

 

Мачадо Нобел тинчлик мукофотига Венесуэлада демократик ҳуқуқлар учун олиб борган кураши ва тинч сиёсий ўтиш жараёнига қўшган ҳиссаси учун сазовор бўлган. Шу билан бирга, Ғарб ОАВлари унинг мукофотни қабул қилиши ва Трампга бағишлаши Венесуэладаги сиёсий келажагига салбий таъсир кўрсатганини ёзмоқда. Нобел қўмитаси эса бундай сиёсий баҳслардан қатъи назар, мукофот мақоми ўзгармаслигини яна бир бор тасдиқлади.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"