1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Трампнинг қайтиши дунё учун ғалаба”

Борис Жонсон Трампни сайловда қўллаб-қувватлашини айтди.

“Трампнинг қайтиши дунё учун ғалаба”

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Доналд Трампни АҚШнинг кейинги президенти сифатида қўллаб-қувватлаб, агар Трамп Украинани қўллаб-қувватласа, у “айнан дунёга керак бўлган” шахс бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

 

"Агар у тўғри иш қилса ва украиналикларни қўллаб-қувватласа, мен ишонаманки, Трамп президентлиги бутун дунё учун катта ғалаба бўлиши мумкин", - деди Жонсон.

 

Жонсон Трамп 2018 йилда Украинани ҳимоя қилган ва уни Киев учун жангда ҳал қилувчи роль ўйнаган Жавелин танкга қарши қуроллар билан таъминлаган биринчи АҚШ президенти бўлганини эслатди.

 

Эслатиб ўтамиз, 15 -январь куни Аёва штатида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Республикачилар партиясининг илк праймеризларида Трамп ғалаба қозонди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика