1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияни оширмаслик таклиф қилинди

Халқ маслаҳати йиғилишида аҳолининг ижтимоий-маиший шароитлари “юқори даражага етгани” айтилди.

Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияни оширмаслик таклиф қилинди

Туркманистон ҳукумати иш ҳақи, пенсия, давлат нафақалари ва стипендияларнинг ҳар йили оширилишидан воз кечишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақида фахрий оқсоқол Ёзмурод Отамуродов Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтказилган Халқ маслаҳати йиғилишида маълум қилди.

 

Отамуродовнинг таъкидлашича, аҳолининг ижтимоий-маиший шароити юқори ва эндиликда тўловларни доимий равишда ошириш зарур эмас. У, шунингдек, “дунёнинг ҳеч қайси давлатида фуқароларга бундай имтиёзлар бериб келинмаганини” қўшимча қилди.

 

Фахрий оқсоқол президент Бердимуҳамедовдан бу ташаббусни қўллаб-қувватлашни ва тежаладиган маблағларни мамлакат тараққиёти ҳамда бошқа муҳим йўналишларга йўналтиришни сўради. Президент эса ўз навбатида Отамуродовга нутқи ва тавсиялари учун миннатдорлик билдирди.

 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, мазкур таклиф туркман жамоатчилиги орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Давлатга қарашли Туркменпортал нашри эса бу ҳақдаги хабар остидаги изоҳларни ёпган.

 

Айни дамда Туркманистонда энг кам пенсия 550 манатни (тахминан 27,5 доллар), нафақа эса 520 манатни (26 доллар) ташкил этади. Расмийлар тўловларни индексация қилишни бекор қилиш ташаббусига ҳозирча изоҳ бермаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика