Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Умра сафарини ташкил этувчи компания ва якка тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида “сирли мижоз” услубидан фойдаланишни бошлади.
Ушбу тадбирлар давомида қўмита ходимлари оддий мижоз сифатида мурожаат қилиб, ташкилотчилардан сафар лицензияси, давомийлиги, нархи, тўлов тартиби, яшаш ва транспорт шартлари бўйича маълумот сўрайди. Зарурат туғилганда, жараён аудио ёки видео воситалар орқали қайд этилади.
Қоидабузарликлар аниқланганда, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади ёки қўшимча текширув ўтказилади.


