1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Uzbekistan Airways’нинг Россияга парвоз қилган айрим самолётлари ортга қайтмоқда

Россиянинг Ростов вилоятидаги ҳаво кенглиги йўловчи самолётларнинг қатновлари учун ёпилди.

Uzbekistan Airways’нинг Россияга парвоз қилган айрим самолётлари ортга қайтмоқда

 

Uzbekistan Airways 24 февраль куни Наманган — Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Украинанинг Россиянинг Ростов вилояти ҳаво майдони йўловчи самолётлари учун ёпилгани сабабли ортга мажбурий қайтаётганини маълум қилди.

 

"Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадирлар", — дейилади хабарда.

 

Uzbekistan Airways йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбассда "махсус ҳарбий операция" бошланганини эълон қилди. Бироқ Украинанинг Киев, Харьков ва бошқа шаҳарларида ҳам портлашлар бошланди. Россия расман Украина ҳудудига бостириб кирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика