энг долзарб

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

Бунга сабаб халқаро юк ташувчиларга Россия ҳудудига киришига рухсат берилмаяпти.

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

 

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси яна бир бор мамлакатимиз халқаро ташувчиларини юк автомобиллари ҳайдовчиларига нисбатан тақиқ мавжуд эмаслигини олдиндан текшириш амалиётини жорий этишни тавсия қилмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

 

Ушбу тавсия "Юқори Ларс" назорат-ўтказиш пункти орқали Грузия-Россия чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳайдовчиларнинг Россия ҳудудига киришига рухсат берилмаётгани ҳолатлари давом этаётганига асосланмоқда.

 

Бундай ҳаракатларга чегарани кесиб ўтаётган ҳайдовчи бундан аввалроқ Россия қонунчилигини бузгани, шу жумладан, турли жарималарни тўламагани учун депортация қилинганлар рўйхатига киритилгани сабаб бўлмоқда. Шунингдек, юз бераётган ушбу ҳолатлар COVID-19 пандемиясига қарши курашиш доирасида қабул қилинган чекловлар сабабли ҳам мураккаблашмоқда.

 

Ўз навбатида, ўзбекистонлик дипломатлар ҳар бир ҳолат бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мақсадли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

 

Шу муносабат билан, элчихона яна бир бор мамлакатимиз халқаро юк ташувчиларидан Россия ҳудудига, шу жумладан, Озарбайжон ва Грузия орқали ташувларни амалга оширишдан олдин ҳайдовчиларга  хорижий мамлакатга  кириш учун тақиқ мавжуд эмаслигини текшириб кўришни сўрайди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.